Қишки Универсиадани Қозоғистоннинг қайси телеканалида томоша қилиш мумкин

ASTANA. Kazinform – Эртага, 12 январ куни ўз байроғини кўтарадиган Қишки Универсиада ўйинлари Қозоғистоннинг қайси телеканалида намойиш этилиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Бу қизиқарли учрашувни «Qazsport» телеканали жонли эфирда намойиш этиш вазифасини ўз зиммасига олди.

Дарвоқе, Универсиада 12-22 январ кунлари АҚШнинг Лэйк-Плэсид шаҳрида бўлиб ўтади. Жаҳон мусобақаларида 50 давлатдан 1443 нафар спортчи иштирок этиши режалаштирилган. Талабалар спортнинг 12 туридан 86 та совринлар жамланмасини баҳолайдилар.

Ушбу мусобақада Қозоғистон шарафини 78 нафар спортчи ҳимоя қилади.

Аввалги Универсиадаларда қозоғистонлик талабалар 2017 йилда юқори натижаларга эришган эди. Алмати шаҳрида ўтказилган мусобақада улар 11 та олтин, 8 та кумуш ва 17 та бронза медални қўлга киритди. Натижада жами 36 та медал билан Қозоғистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Бу йилги қишки Универсиада ўйинлари жадвали «Qazsport» телеканалининг ижтимоий тармоқларида ҳар куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қишки универсиадада шорт-трек, конькида учиш ва фигурали учиш бўйича кимлар иштирок этиши ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, мазкур мусобақада иштирок этувчи Қозоғистон хоккей жамоаси ҳам аниқланди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар