Қишки универсиадада шорт-трек, конькида учиш ва фигурали учиш бўйича кимлар иштирок этади

None
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Лейк-Плэсид шаҳрида12 январ куни бўлиб ўтадиган Қишки универсиадада шорт-трек, конькида учиш ва фигурали учиш бўйича иштирок этувчи спортчилар рўйхати эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шорт-трек бўйича Қозоғистон терма жамоасига 12 нафар спортчи киритилган. Улар орасида Адил Ғалиахметов, Еркебулан Шамуханов, Антон Хван, Санжар Жанисов, Валерий Клименко, Алишер Абулкатимов, Яна Хван, Алёна Волковицкая, Алия Амирғалиева, Малика Ермек, Зейнеп Кумарқан, Алина Ажғалиева бор.

Конькида учиш бўйича олти нафар спортчи Қозоғистон шарафини Мақсат Муқаев, Бақдаулет Сағатов, Андрей Зуев, Маргарита Артемьева, Инесса Шумекова, Арина Ильященко ҳимоя қилади.

Шунингдек, фигурали учиш бўйича Михаил Шайдоров, Диас Жиренбаев, Ясмин Текик, Русалина Шакрова, Гаухар Науризова, Бойсангур Датиевлар мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қишки универсиадада Қозоғистон шарафини 78 нафар спортчи ҳимоя қилиши маълум қилинганди.

Шунингдек, мазкур мусобақада иштирок этувчи Қозоғистон хоккей жамоаси ҳам аниқланди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram