Қишки Паралимпиада-2022: Александр Герлиц қанча мукофот пули олиши маълум бўлди

NUR-SULTAN. Кazinform - 2022 йилги ХIII қишки Паралимпия ўйинларининг бронза медали совриндори Александр Герлиц давлат томонидан қанча мукофот пули олиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Эслатиб ўтамиз, бугун қозоғистонлик спортчи Александр Герлиц 10 км масофага парабиатлон бўйича марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтиб, бронза медалини қўлга киритди.

Александр Герлиц бронза медали учун 75 минг АҚШ доллари (38 миллион тенге) олади.

Мамлакат номидан қишки Паралимпия ўйинлари ғолиблари 250 доллар, иккинчи ўринни эгаллаган спортчилар эса 150 минг доллар олади.

ХIII қишки Паралимпия ўйинларида Қозоғистон шарафини Сергей Усольцев, Александр Герлиц, Ербол Хамитов, Денис Петренко ва Юрий Березин ҳимоя қилмоқда.

Энди қозоғистонлик спортчилар 11, 12, 13 март кунлари беллашадилар.

Қишки Паралимпия ўйинлари 4-13 март кунлари бўлиб ўтади. Унда 50 та давлатдан 700 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашмоқда.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар