Қишки Осиё ўйинлари тарихида олтин медални қўлга киритган илк қозоғистонлик спортчи ким

ASTANА. Кazinform – 1996 йилда Қозоғистон мустақил давлат сифатида илк бор Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтган қишки Осиё ўйинларида иштирок этди.

Прокашева
Фото: skating.kz

Харбин шаҳрида қозоғистонликлар 14 олтин, 9 кумуш ва 8 бронза медали билан мусобақа мезбонларидан кейин умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

3000 метрга конькида югуриш баҳсларида қатнашган Людмила Прокашева Қозоғистонга тарихий олтин медални тақдим этди.

– 1996 йилги қишки Осиё ўйинларида биринчи марта қатнашганим учун ҳаммаси номаълум эди. Конькида югуриш бўйича Осиё ўйинлари медали ўйнатилгани сабабли, 3000 метр масофада ғолиб чиқдим. Шундан сўнг улар мени бир кун тинимсиз табриклашди. Ҳатто жаҳон чемпионатида ҳам ғолибни бундай табриклаганини кўрмаганман. Мен ўзимни худди Юрий Гагариндек ҳис қилдим, — деди Прокашева.

Эслатиб ўтамиз, Людмила Прокашева спорт фаолияти давомида Наганодаги қишки Олимпия ўйинларида бронза (1998), жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медаллари (1995, 1996), Қишки Осиё ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, IХ қишки Осиё ўйинлари 2025 йилнинг 7-14 февраль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Хэйлунцзян провинцияси Харбин шаҳрида бўлиб ўтади. Спортчилар 12 спорт тури бўйича 64 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар.

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги маълумотларига кўра, мусобақада Қозоғистондан 139 нафар спортчи иштирок этади.

Осиё ўйинлари Харбиндаги 5 та муз аренасида ва Ябули тоғ-чанғи курортидаги 8 та мусобақа аренасида ўтказилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар