Қишки Осиё ўйинлари: Ябули тоғ-чанғи курортида темир йўл инфратузилмасини янгилаш якунланди
BEIJING. Кazinform - IХ қишки Осиё ўйинлари ўтказиладиган Ябули тоғ-чанғи курортида темир йўл инфратузилмасини таъмирлаш ишлари якунланди.
Синьхуа агентлигининг хабар беришича, Вэйхэ шаҳридан Ябули тоғ-чанғи курортигача бўлган темир йўл инфратузилмасини таъмирлаш ишлари якунланиб, Ябули темир йўл вокзали фойдаланишга топширилди.
Темир йўл инфратузилмасини янгилаш жорий йилнинг апрель ойида бошланган бўлиб, у Ябули жанубий ва ғарбий темир йўл вокзаллари, шунингдек, Вэйхэ шаҳридан тоғ-чанғи курортигача бўлган темир йўлни модернизация қилиш каби лойиҳаларни ўз ичига олади.
Қайд этиш жоизки, Қишки Осиё ўйинлари вақтида ғарбий Ябули станциясида тезюрар поездлар сонини 40 тага етказиш, жанубий Ябули станциясида эса 3 та махсус поезд қатнови режалаштирилган бўлиб, улардан бири тўғридан-тўғри Пекиндан қатновчи тезюрар поезддир.
Аввал хабар берганимиздек, 2025 йилда Харбин шаҳрида бўлиб ўтадиган мусобақа тарихда энг кўп давлатлар иштирок этадиган қишки Осиё ўйинларидан бири бўлади.
Бундан ташқари, МОҚ вакиллари Харбин шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Осиё ўйинларига тайёргарлик семинарида иштирок этишди.