Харбин қишки Осиё ўйинларига ариза топширган давлатлар сони рекорд даражага етди
PEKIN. Kazinform – Синьхуа агентлигининг хабар беришича, 2025 йилги Харбин қишки ўйинлари тарихдаги энг йирик қишки Осиё ўйинларидан бири бўлади.
Ҳозирда Харбин қишки Осиё ўйинларида иштирок этиш учун 34 мамлакат/минтақа олимпия қўмиталари ариза топширган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Япониянинг Саппоро шаҳрида бўлиб ўтган Қишки Осиё ўйинларида 32 давлат/минтақадан 1147 нафар спортчи иштирок этди.
2025 йилнинг 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида IX қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Мусобақалар давомида спортчилар 12 спорт тури бўйича 64 та медаллар жамланмасини баҳолайдилар.
Бу шаҳар иккинчи бор қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилмоқчи. Бунгача 1996 йилда ушбу шаҳарда ІІІ қишки Осиё ўйинлари бўлиб ўтган бўлиб, унда 17 мамлакат/минтақадан 458 нафар спортчи иштирок этган. Ўша йили Қозоғистон терма жамоаси 14 олтин, 9 кумуш, 8 бронза (жами 31) медаль билан мусобақа мезбонидан кейин 2-ўринни эгаллаган эди.