Қишки Осиё ўйинларида Қозоғистондан 139 нафар спортчи иштирок этади

ASTANA. Kazinform - IX қишки Осиё ўйинларида Қозоғистондан 140 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Имашев маълум қилди.

Азиада
Фото: ҚР Спортты дамыту дирекциясы

“IX қишки Осиё ўйинлари 2025 йил 7-14 февраль кунлари Хитой Халқ Республикасининг Ҳарбин шаҳрида бўлиб ўтади. Бу сафар мусобақаларга Ҳарбин ва ундан 200 километр шарқда жойлашган Ябули шаҳри мезбонлик қилади. Хусусан, Ҳарбин шаҳрида конькида учиш, хоккей ва кёрлинг, Ябулида чанғи, биатлон, чанғи альпинизми бўйича мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган”, - деди А. Имашев Марказий коммуникациялар хизматидаги матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, мусобақада 30 дан ортиқ давлатдан 1,2 мингга яқин спортчи иштирок этади. Улар спортнинг 6 та тури (11 та йўналиш – биатлон, чанғи, кёрлинг, конькида учиш, шорт-трек, фигурали учиш, чанғи пойгаси, сноуборд, фристайл акробатикаси, хоккей, ски-альпинизми) бўйича 196 та медаллар жамланмасини баҳолайдилар.

“Мамлакатимиз терма жамоаси таркибида 6 та тури бўйича 139 нафар (71 нафар эркак, 68 нафар аёл) спортчи иштироқ этади. Улар 50 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар”, - деди Азамат Имашев.

Жумладан, биатлонда – 10 нафар, кёрлингда – 12 нафар, конькида учишда – 20 нафар, фигурали учишда – 4 нафар, шорт-трекда – 12 нафар, чанғи пойгасида – 12 нафар, хоккейда (еркаклар) – 23 нафар, хоккейда (аёлларда) – 23 спортчи, тоғ чанғиси – 8 нафар, фристайл акробатика – 7 нафар, шунингдек чанғи пойгасига 8 нафар спортчи қатнашади.

1996 йили ушбу Ҳарбин шаҳрида учинчи Осиё ўйинлари бўлиб ўтди ва унда Қозоғистон 14 та олтин, 9 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритди. Бу умумий ҳисобда иккинчи ўрин. Умуман олганда, Қозоғистон қишки Осиё ўйинларида 1996 йилги ўйинлардан бери қатнашиб келади. Бу даврда 78 та олтин, 62 та кумуш ва 56 та бронза (жами 196 та) медални қўлга киритди.

Аввал хабар берганимиздек, қизиқарли мусобақа тарихда энг кўп давлатлар иштирок этган қишки Осиё ўйинларидан бири бўлади. Ҳозирда 34 мамлакат/минтақадан 1500 га яқин спортчи ариза топширган.

Сўнгги хабарлар