15:55, 20 Февраль 2023 | GMT +6
Кишинёвда тирикчилик таннархи инқирози фонида норозилик намойишлари
КISHINEV. Кazinform - Молдова пойтахтида якшанба куни тирикчилик таннархи инқирози ва юқори инфляция фонида бир неча минг киши намойишга чиқди. Улар мамлакат ҳукуматини фуқароларга қишда иссиқлик учун тўловларни қоплашда ёрдам беришга чақирмоқда, деб хабар беради Кazinform Euronewsга таяниб.
Намойиш республиканинг 101 ўринли қонун чиқарувчи органида 6 та ўринга эга «Шор» партияси аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган янги ташкил этилган «Халқ учун ҳаракати» томонидан уюштирилди.
Айрим намойишчилар президент Майя Сандуни истеъфога чиқишга чақирди.
Бошқалар катта уйлар ва ҳашаматли машиналар ёнида Молдова етакчилари ва сиёсатчиларининг суратлари туширилган плакатларни ушлаб туришган.
«Биз қишлоқданмиз, ишимиз йўқ, овқатимиз йўқ, қандай яшаймиз?»,
«Биз нафақа учун келдик. Бизга пенсияларни оширишга ваъда беришди», - дейилади намойишчиларнинг плакатларида.
Фото: ru.euronews.com