Қирғизистонга хорижий сармоя киритиш ҳажми ошди
Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 95 фоиздан ортиғи тоғ-кон саноати, ишлаб чиқариш, молия ва суғурта, улгуржи ва чакана савдо, ахборот ва алоқа соҳаларига йўналтирилган.
2022 йилда хорижий инвестициялар 2021 йилга нисбатан, Корея Республикасидан – 18,1 баробар, Қувайтдан – 15,4 баробар, Япониядан – 11,1 баробар, БАА – 5 баробар, Германиядан – 2,6 баробар, Туркиядан – 1,4 баробар ўсди.
Шу билан бирга, ушбу даврда МДҲ давлатларидан жалб қилинган инвестициялар ҳажми камайди. Масалан, Қозоғистондан 20,1 фоизга, Россия Федерациясидан 9,7 фоизга камайди. Умуман олганда, Қирғизистон иқтисодиётининг асосий сармоядорлари Туркия (30,7 фоиз), Хитой (26,3 фоиз), Нидерландия (5,9 фоиз) ва Буюк Британия (2,8 фоиз) ҳисобланади.