Қирғизистондаги этник қозоқларга таълим грантлари ажратилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистондаги этник қозоқларга 20 та грант ажратилади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Telegram-каналида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«

Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қирғизистонга расмий ташрифи чоғида икки давлат ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланди. Ушбу ҳужжат Қозоғистон Қирғизистон фуқароси бўлган этник қозоқларга 20 та, Қирғизистоннинг бошқа фуқароларига 30 та грант ажратишни назарда тутади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг Туркияга давлат ташрифи доирасида таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланган эди. Шунингдек, айни пайтда биз бир қатор бошқа давлатлар билан ҳам таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича келишувлар бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз

», - деди вазир.

Аввал хабар қилинганидек, Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистонга расмий ташриф билан келди.

Қирғизистон Президенти «Оқ кема» мармар чодирида Қасим-Жомарт Тоқаевни расман кутиб олди.

Қозоғистон ва Қирғизистон Президентлари кичик гуруҳда музокара ўтказди. Кичик таркибдаги учрашувдан сўнг икки давлат расмий делегациялари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар бўлиб ўтди.

Қозоғистон Президентининг Қирғизистонга ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди. Қасим-Жомарт Тоқаев ва Садир Жапаров оммавий ахборот воситалари учун брифинг ўтказди.

Сўнгги хабарлар