08:25, 08 Август 2023 | GMT +5
Қирғизистонда темир парчалари ва қора металл чиқиндиларини экспорт қилиш тақиқланди
BISHKEK. Каzinform – Қирғизистонда қайта эритиш учун мўлжалланган темир парчалари, қора металл чиқиндилари ва қора қуймаларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш вақтинча тақиқланди. Бу ҳақда Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети қарорига таяниб хабар беради.

Ҳужжатда Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлигига қўйилган чекловлар ҳақида Жаҳон савдо ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси – ҚР Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилиш зарурлиги қайд этилган.
Шу билан бирга, ҚР Молия вазирлиги Давлат божхона қўмитаси ва ДМХҚ Чегара хизматига чегарадан ноқонуний товарлар олиб чиқилишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш топширилди.
Тақиқ вақтинчалик 6 ойгача экспортга киритилган.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова