Қирғизистонда сув тошқини оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Сув тошқини
Фото: kabar.kg

ASTANА.Кazinform — Ўш вилоятининг Ноокат туманида 5 киши ҳалок бўлди, яна икки киши бедарак йўқолди, деб ёзади Kabar агентлиги.

28 июнь куни соат 16:10 ларда кучли ёмғир туфайли Қулатов тумани Абшир-Ота қишлоғидаги Шаран-Сой каналидан сув оқиб ўтди. Тошқин 7 кишини олиб кетди. Ҳозирда 5 кишининг жасади топилган, икки кишини қидириш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, 2 та кўприк ва 10 та электр устунларини сув олиб кетган, 30 та уй, ҳовли ва болалар боғчаси сув остида қолган.

Ҳодиса жойида президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакилининг биринчи ўринбосари, Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ўш вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва юзга яқин қутқарувчилар ишламоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеевнинг буйруғи билан воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Эделбек Қулматов бошчилигидаги қўшимча 100 нафар қутқарувчи жўнатилди.

Ўш вилоятининг Ноокат туманида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

Сўнгги хабарлар