Қирғизистонда паранжи кийишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда

None
Фото: Freepik
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистонда қонунчилик даражасида жамоат жойларида юзни тўлиқ яширувчи паранжи кийишни тақиқлашни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 7 сентябрь куни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши йиғилишида депутат Шарапаткан Мажитова маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Парламент аъзоси фикрига кўра, сўнгги пайтларда мамлакатда юзини бутунлай беркитувчи паранжи кийиган аёллар сони кўпайган. Ш.Мажитова Қирғизистон ҳам Ўзбекистондан ўрнак олиб, жамоат жойларида юзни беркитувчи ва шахсни аниқлашга имкон бермайдиган кийим кийишни тақиқловчи қонунни қабул қилиши керак, деб ҳисоблайди.

«Мен аёлларнинг рўмол ўрашига қарши эмасман. Шу билан бирга, жамиятнинг ўзини танишига йўл қўймай, юзларини қора парда остида тўлиқ ёпишни хавфли деб биламан. Бу миллий хавфсизликка таъсир қилиши мумкин. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасидан давлат даражасида чора кўришни сўрайман», – деди депутат.

Муаллиф: Гульмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар