Қирғизистонда озиқ-овқат нархи 12,6 фоизга ошди

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг энг қиммат маҳсулотлари орасида шакар - 41%, ун - 25,5%, янги мевалар - 20,7 %, сут маҳсулотлари - 16,7 %, нон - 14,5%, гречка - 14,3%, балиқ - 13,4%, алкоголсиз ичимликлар - 13,2%, қўй гўшти - 12,9%, мол гўшти - 7%, янги сабзавотлар - 3,7% қимматлашди.
Йил бошидан буён республикада истеъмол нархлари ва тарифларининг ўсиши 9,6%ни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари нархи - 12,9%, ноозиқ-овқат товарлари нархи - 5,6%, коммунал хизматлар тарифи 4,9% ошди.
Нархлар ва тарифларнинг ошиши республиканинг барча ҳудудларида кузатилди. Шу билан бирга, энг юқори кўрсаткич Қирғизистон Республикасининг Норин вилоятида (14,4%) қайд этилди, чунки алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари нархи ошган (27,1%).
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова