Қирғизистонда ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқиш учун қайтариб олинди

Қирғизистонда ОАВ тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқиш учун қайтариб олинди
Фото: facebook.com/askat.alagozov

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров топшириғига кўра, Жогорку Кенешда кўриб чиқилаётган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қайтариб олинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Давлат раҳбари матбуот котиби Аскат Алагозовнинг маълум қилишича, Садир Жапаров мамлакат оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан учрашув ўтказган, унда Парламентда кўриб чиқилаётган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қирғизистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.

“Йиғилиш якунлари бўйича Садир Жапаров оммавий ахборот воситалари вакилларининг маълумотларини эшитиб, улардан тушган таклифларни инобатга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди”, — деди матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда Қирғизистон Республикасининг амалдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуни 1992 йил 2 июлда қабул қилинган. Янги қонунни қабул қилиш зарурати ҳозирги қонуннинг маънавий эскирганлиги, ҳуқуқий ресурси тугаган ва замонавий жамият ҳақиқатига мос келмайдиганлиги билан боғлиқ. Президент маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси жорий йилнинг январь ойида Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешига кўриб чиқиш учун киритилган эди.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар