Қирғизистонда миллий мотам куни эълон қилинди

BISHKEK. Kazinform – Қирғизистонда 19 сентябр қирғиз-тожик давлат чегарасидаги можаро натижасида ҳалок бўлган фуқаролар хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров тегишли фармонни имзолади. Унга кўра, бутун мамлакат бўйлаб миллий мотам куни, шунингдек, хориждаги дипломатик ва консуллик муассасалари биноларида давлат байроқлари туширилади, кўнгилочар байрамлар ўтказилмайди, кўнгилочар теле ва радио дастурлари намойиш этилмайди.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тўқнашувлар 14 сентябр, чоршанба куни бошлангани хабар қилинганди.

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 14-17 сентябр кунлари қирғиз-тожик давлат чегарасида содир бўлган қуролли тўқнашувлар натижасида 36 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган, яна 129 нафар фуқаро мамлакат тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шундан 7 нафари амбулатор шароитда даволанишга юборилган.




Муаллиф: Гульмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар