Қирғизистонда қор ёғди: туманлардан бирида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

None
Фото: facebook.com/mchs.gov.kg
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда Норин вилоятининг Ат-Баши туманида об-ҳавонинг ёмонлашиши муносабати билан фавқулодда ҳолат жорий этилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, Ат-Баши туманининг Арпа водийсида қор ёққан. 5 та оила чорва моллари (867 та сигир ва 1400 та қўй) яйловда қор остида қолган. Ёмон об-ҳаво бир нечта ҳайвонларнинг ўлимига сабаб бўлди. Чорвадорлар чорва моллари учун озуқа етишмаслиги сабабли мутасаддиларга ёрдам сўраб мурожаат қилиб, уларга 680 ўрам пичан кўринишидаги ем партияси етказиб берилди. Ҳозирда йўл очиқ.

Арпа водийсининг Ақ-Бейит, Беш-Сари, Ичке, Кемесия ҳудудларида оператив ёрдам кўрсатиш ва вазиятни бартараф этиш мақсадида 3 майдан бошлаб туманда вақтинчалик фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар