Қирғизистонда ҳар йили 140 мингдан ортиқ аёл она бўлади

ASTANА. Кazinform — Қирғизистонда май ойининг учинчи якшанбасида оналар куни нишонланади, дея хабар беради Кабар.

она ва бола
Фото: kabar.kg

Давлат раҳбарининг 2012 йилдаги фармони билан таъсис этилган ушбу байрам жамият ва оила ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Оналар куни оналарга чуқур ҳурмат ва миннатдорчилик рамзидир. Шу куни боғча ва мактабларда турли байрам тадбирлари, танловлар, учрашувлар ташкил этилади. Телевидение ва радиоканалларда оналар учун махсус кўрсатувлар эфирга узатилади.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қирғизистонда 3 миллион 679 минг нафар аёл истиқомат қилади, бу мамлакат аҳолисининг 50,5 фоизини ташкил қилади. Уларнинг 43 фоизи шаҳарларда, 57 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади.

2024 йилда 140 мингдан ортиқ аёл она бўлди. Туғиш пайтидаги ўртача ёш — 28,3 ёш. Аёллар умри давомида ўртача уч нафар бола туғадилар. Бу аҳолининг табиий ўсишини таъминлайди. 2024 йилда 1253 эгизак ва 21 уч эгизак дунёга келди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, аёлларнинг атиги 44 фоизи болалар ўртасида 3 йилдан ортиқ танаффус қилишади. 33 фоизи 2 йилдан камроқ вақт оралиғида туғади - бу камқонлик ва ҳомиладорликнинг асоратлари хавфини оширади.

Оналар куни шунчаки бир кун эмас. Бу жамиятнинг хотин-қизлар ва оналарга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромини кўрсатувчи, келажакка йўл очадиган муҳим кундир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда барча тўловлар сомда амалга оширилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар