Қирғизистонда биринчи дор йўли очилди

BISHKEK. Kazinform – Бишкек яқинидаги “Ала-Арча” давлат табиат боғида гондолали дор йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Қырғызстанда алғаш рет аспалы жол ашылды
Фото: Қырғызстан президентінің баспасөз қызметі

Очилиш маросимида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров сўнгги йилларда давлат “Ала-Арча” табиий боғининг инфратузилмасини тўлиқ янгилаганини, сайёҳлар учун замонавий ва қулай шароитлар яратганини таъкидлади.

Қырғызстанда алғаш рет аспалы жол ашылды
Фото: Қырғызстан президентінің баспасөз қызметі

Янги дор йўлининг узунлиги 1 километрни ташкил этади ва соатига минг кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Лойиҳани дунёга машҳур австриялик Doppelmayr компанияси амалга оширди. Айни пайтда компания Иссиқкўл вилоятидаги йирик «Ала-Тоо Резорт» тоғ-чанғи курортида дор йўлларини ҳам қурмоқда.

Қырғызстанда алғаш рет аспалы жол ашылды
Фото: Қырғызстан президентінің баспасөз қызметі

“Биз табиий боғни комплекс ривожлантириш ишларини давом эттирамиз. Дор йўлининг иккинчи босқичи назорат пунктидан бошланади ва жами 12 километрни қамраб олади. У миллий боғнинг энг гўзал ва бориш қийин бўлган жойларига етиб боради”, — деди Садир Жапаров.

Бундан ташқари, “Ала-Арча” табиий боғида замонавий родельбан, коттежлар ва сузиш ҳавзаси бўлган беш юлдузли меҳмонхона қурилиши маълум қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чу вилоятининг Кемин туманида экологик тоза Кемин-Сити шаҳри қурилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Сўнгги хабарлар