Қирғизистон яқинда ўз автосаноатига эга бўлади

TASHKENT. UzA-Kazinform – Қирғизистон Президенти Садир Жапаров «Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси билан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида автомобиль ва тижорат техникалари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришда ҳамкорлик қилиш бўйича Битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги Қонунни имзолади, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.
None

Бишкек билан Тошкент ўртасида олий даражада эришилган мазкур шартнома Чуй вилоятида автозавод қурилишини кўзда тутади. Бу Қирғизистон учун машиналар йиғиладиган илк якуний конвейер бўлади.

Лойиҳада кўзда тутилганидек, завод қурилиши 3–4 ойни ташкил этади. Яъни, ёз ўрталарида автомобиль ишлаб чиқариш бошланиши, йил охирига келиб эса бир неча юзта машина конвейердан чиқиши керак.

19 та модел ишлаб чиқарилиши тасдиқланган, биринчиси, Cobalt седани бўлади.

Лойиҳа бир неча босқичдан иборат бўлиб, завод ишга туширилгандан кейин уч йил ичида 10 мингта автомобиль ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда, кейинги босқичларда уларнинг сони кескин оширилади. Корхона тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, 30 мингта автомобиль конвейердан чиқади.

Заводда икки минг киши иш билан таъминланади, дейилади хабарда.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар