Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда учта йирик лойиҳани бошлади

ASTANA. Kazinform - Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг 18 июлда Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарлари иштирокида Қирғизистон-Ўзбекистон қўшма лойиҳаларининг онлайн очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ахборот агентлиги.

Кыргызстан и Узбекистан запустили три крупных проекта кооперации
Фото: пресс-служба Президента КР

Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Қирғизистон Республикаси Чуй вилоятининг Москва туманида “Тулпар Моторс” савдо ускуналари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқариш заводи тантанали равишда очилди. Завод 4,7 гектар майдонни эгаллайди ва у ерда 500 та иш ўрни яратилган. Унда «Cobalt», «Onix», «Tracker» русумли енгил автомобиллар, «SamAuto» юк машиналари ишлаб чиқарилади.

Кыргызстан и Узбекистан запустили три крупных проекта кооперации
Фото: пресс-служба Президента КР

Шунингдек, Қора-Балта шаҳрида зиғир ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 17 минг тонна трикотаж мато ва 7 миллион дона трикотаж маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳар бирининг қуввати 200 МВт бўлган иккита фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди. Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг бир қисми кейинчалик Қирғизистон Республикасига етказиб берилади.

Сўнгги хабарлар