Қирғизистон ва Тожикистон CASA-1000 лойиҳаси доирасида “Датка-Суғд” электр узатиш линиясини ишга туширди

Хўжандда Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон амалий ташрифи доирасида “CАSА-1000” минтақавий лойиҳасини амалга оширишнинг янги босқичини бошладилар, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Кыргызстан и Таджикистан запустили ЛЭП «Датка–Сугд» в рамках проекта CASA-1000
Фото: пресс-служба Президента КР

Давлат раҳбарлари таъкидлаганидек, мазкур лойиҳа икки мамлакат энергетика тизимларини бирлаштириб, энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаб, Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишига салмоқли ҳисса қўшаётгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

2025 йилда Қирғизистон ва Тожикистонда CАSА-1000 лойиҳаси доирасида қурилиш ишлари якунланди. Яшил электр энергияси ёзда Қирғизистон ва Тожикистондан Афғонистон ва Покистонга экспорт қилинади.

Кыргызстан и Таджикистан запустили ЛЭП «Датка–Сугд» в рамках проекта CASA-1000
Фото: пресс-служба Президента КР

Қайд этилишича, CАSА-1000 лойиҳаси Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик тарихида янги саҳифа очади, минтақада яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга хизмат қилади.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида Давлат чегараси тўғрисидаги битим имзолангани ҳақида ёзган эдик. Бугун Хўжандда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари уч давлатнинг давлат чегаралари туташ нуқтаси тўғрисидаги битимни имзоладилар.