Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида сиёсий зиддиятлар йўқ – Жээнбек Кулубаев

BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу билан учрашувда Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида сиёсий зиддиятлар йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Kabar агентлиги хабар берди.

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида сиёсий зиддиятлар йўқ – Жээнбек Кулубаев
Фото: kabar.kg

“Барча долзарб масалалар вазирлар, бош вазирлар ва давлат раҳбарлари даражасидаги музокаралар ва учрашувлар орқали ҳал этилади», - деди у.

Жээнбек Кулубаев, шунингдек, асрлар давомида синовдан ўтган қирғиз-қозоқ дўстлиги умумий мақсадга эришиш ва халқлар фаровонлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

“Иккала давлатни қадимдан қариндошлик алоқалари боғлаб келган. Шундай экан, биз аждодларимиздан қолган қадриятларни асраб-авайлашимиз ва ривожлантиришимиз керак. Мустақиллик йилларида биз икки томонлама муносабатларга мустаҳкам пойдевор яратдик, фундаментал икки томонлама ҳужжатларни имзоладик. Бугунги кунда ҳамкорликнинг юқори даражасига эришилмоқда”, - деди у.

У Давлат раҳбарларининг 2022 йилдаги расмий музокаралари натижасида Қирғизистон-Қозоғистон дипломатик муносабатларининг ривожланиши натижалари юқори баҳоланганини эслатди. Шу билан бирга, томонлар дўстона ҳамкорликни янада ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий, сув-энергетика ва гуманитар соҳаларда ижобий натижаларга эришишга келишиб олдилар.

Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасида сиёсий зиддиятлар йўқ – Жээнбек Кулубаев
Фото: kabar.kg

 

Учрашув якунида Жээнбек Кулубаев ушбу учрашув икки мамлакат ва халқлар манфаатларини тўла акс эттирувчи ҳамкорликнинг келгусидаги қадамлари ва йўналишларини белгилаш имконини беришига ишонч билдирди.

Музокаралар якунида икки давлат ташқи ишлар вазирлари 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Мурат Нуртилеу Жээнбек Кулубаевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Қирғизистонда бўлиб турибди.

Сўнгги хабарлар