17:39, 01 Август 2023 | GMT +5
Қирғизистон ҳудудида бугун икки марта зилзила содир бўлди
BISHKEK. Кazinform – Бугун Қирғизистон ҳудудида икки марта зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институти маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabar агентлигига таяниб.

Биринчиси 4:03 да қайд этилган бўлиб, эпицентрда кучи 3 баллни ташкил этган. Марказ Қирғизистоннинг Хитой билан чегарасида, Иссиқкўл вилоятида жойлашган. Иккинчиси ушбу ҳудудда 8:03 да бўлган, кучи - 3 балл.