Қирғизистон Starlink сунъий йўлдош интернет хизматини ишга туширади

ASTANA. Kazinform — Яқинда Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош алоқа хизмати ишга туширилади, деб хабар беради Kazinformнинг Бишкекдаги мухбири.

Спутниковый интернет Starlink запустят в Кыргызстане
Фото: Freepik

Мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар беришича, Бош вазир Адилбек Қасималиев Вашингтонда SpaceX вакили Райан Гуднайт билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар Қирғизистон Республикасида сунъий йўлдош интернетини ишга тушириш бўйича ишларнинг тизимли равишда олиб борилиши ва синов лойиҳаси учун барча зарур рухсатномаларни олиш жараёнини якунлаш масалаларини муҳокама қилди.

Хизмат ишга туширилиши билан мамлакатдаги бориш қийин бўлган ва чекка аҳоли пунктлари барқарор интернетга уланиш имкониятига эга бўлади. Бундан ташқари, мактаблар, тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий объектлар рақамли хизматларга уланади.

Пилот лойиҳаси шаффофлик ва тенг шароитлар тамойиллари асосида амалга оширилади. Сунъий йўлдош интернет хизматларини кўрсатувчи барча компаниялар белгиланган талабларга тўлиқ жавоб берса, иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Аввалроқ Тожикистонда юқори тезликдаги Starlink интернети ишга туширилгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар