Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси пора ундиришда гумонланмоқда

None
None
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчисини пора ундиришда гумон қилиб қўлга олди, дея хабар беради Кazinform «Кабар» агентлигига таяниб.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 17 май куни тезкор-қидирув тадбирлари доирасида Бишкекда соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси 1993 йилда туғилган Мээрим Тилекованинг амалдаги манзили аниқланган. У Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 343-моддаси «Пора олиш»да назарда тутилган жиноятни содир этиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув материаллари асосида тергов ҳаракатларини ташкил этиш учун қўлга олиниб, Қоракўл шаҳрига олиб келинган.

Ҳозирда тезкор-тергов тадбирлари олиб борилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram