09:37, 04 Февраль 2020 | GMT +6
Қирғизистон Президенти Қозоғистонга миннатдорчилик билдирди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага ҳавола қилиб.
Давлатлар раҳбарлари қозоқ-қирғиз стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқдошлиги алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилишди.
Суҳбат чоғида Қозоғистон Президентининг 2019 йил ноябрь ойида Қирғиз Республикасига қилган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.
Томонлар божхона пунктларида юк ташиш расмиятчилигини камайтириш мақсадида рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш масаласини кўриб чиқди.
Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков Қасим-Жомарт Тоқаевга Қозоғистон Ухань (ХХР) шаҳридан қирғиз фуқароларини эвакуация қилишга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди.
Телефон мулоқотига қирғиз томони ташаббус билдирган.