Қирғизистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорчилик билдирди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қирғизистон Президенти Сооронбай Жэээнбеков Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ушбу мушкул дамларда қўллаб-қувватлагани ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатганлиги учун миннатдорчилик телеграммасини юборди.
None
None

Бу ҳақда бугун Facebook саҳифасида Қозоғистон Президентининг матбуот котиби Берик Уали маълум қилди.

«Биз ушбу оғир кунларда қардош қозоқ халқининг қўллаб-қувватлаганини, шунингдек, Қозоғистоннинг Марказий Осиёда пандемияга қарши курашдаги ҳиссаси ва саъй-ҳаракатларини қадрлаймиз. Икки мамлакат ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, иттифоқчилик ва стратегик шериклик ўзаро тушуниш асосида ривожланиб бораверади, деб умид қиламан», - дейилади телеграммада.

Сооронбай Жээнбеков Қасим-Жомарт Тоқаевга сиҳат-саломатлик, давлат хизматида фаровонлик, қардош қозоқ халқига тинчлик ва фаровонлик тилади.

Сўнгги хабарлар