Қирғизистон президенти Бишкекда яна фавқулодда ҳолат эълон қилди
Ушбу қарорнинг қабул қилинишига Жўқорғи Кенгеснинг уч кун давомида пойтахтда фавқулодда ҳолат жорий этиш масаласини кўриб чиқмагани сабаб бўлди.
«Тартибсизликлар натижасида зўравонлик ва одамлар ҳаётига ва соғлиғига таҳдидлар бўлаётган ҳозирги вазият туфайли, шунингдек Қирғиз Республикаси Конституциясининг 15-моддаси, 64-моддаси 9-қисмининг 2-банди ва «Фавқулодда вазиятлар тўғрисида«ги Қирғиз Республикаси Конституциявий Қонуни 4, 7, 8-моддаларга биноан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, Бишкек ҳудудида жамоат тартибини таъминлаш учун:
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида 2020 йил 12 октябр куни соат 20.00дан 19 октябр соат 07.00гача фавқулодда ҳолат эълон қилинади», - дейилади ҳужжатда.
Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Орозалиев фавқулодда ҳолат даврида Бишкек шаҳри коменданти этиб тайинланди.