Қирғизистон КХШТ, ШҲТ ва МДҲ доирасида ҳамкорликни кенгайтиришга чақирди

None
ASTANA. Kazinform – Қирғизистон томони янги чақириқ ва таҳдидларга қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бошқа халқаро тузилмалар, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги билан ҳамкорликни кенгайтириш зарур, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Минскда КХШТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтган маслаҳатлашув чоғида айтилди.

Қирғиз Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, бу таклифни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Асеин Исаев ўқиб эшиттирган.

Қирғизистон вакили, жумладан, мамлакат КХШТ доирасида «фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида» ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини билдирган.

Иштирокчилар июнь ойида Минскда бўлиб ўтадиган КХШТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши сессиялараро йиғилишида кўриб чиқиладиган ҳужжатларни мувофиқлаштириш масаласини ҳам кўриб чиқишган.

Учрашувда «КХШТнинг халқаро ташкилотлар ва учинчи давлатлар билан мулоқотини кенгайтииш бўйича» кейинги қадамларга алоҳида эътибор қаратилган.


Сўнгги хабарлар
telegram