20:15, 16 Январь 2023 | GMT +5
Қирғизистон электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатди
BISHKEK. Кazinform – Қирғизистон сўнгги уч кун ичида электр энергияси истеъмоли бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда Энергетика вазири ўринбосари Мирлан Жақипов Kabar агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Kabar ахборот агентлигига таяниб.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда кузатилаётган ғайритабиий совуқ туфайли энергетика тизимига юклама кучайган.
«Ўтган суткада 76 миллион киловатт соат энергия истеъмол қилинди. Сўнгги бир неча кун давомида кечқурун энергия тизими жорий қувват чегарасида ишламоқда, бу иситиш мавсумида қабул қилиниши мумкин эмас. Ускуналарнинг хавфсиз ишлашини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида энергетиклар бутун республика бўйлаб ГЭС ва подстанцияларда туну-кун навбатчилик қилмоқда», - деди у.
Фото: kabar.kg