Қирғиз-тожик можаросининг илдизи чуқур - сиёсатшунос

NUR-SULTAN. Kazinform - Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара можароси чуқур илдизларга эга. Сиёсатшунос, Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти бош эксперти Болат Ауелбаев улар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Бунинг асосий сабаби Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларининг Боткен-Исфана автомобил йўлидаги кичик Торт-Кочо участкасида икки давлат фуқаролари уйларининг шахмат шаклида жойлашганлиги бўлиб, чегараланмаган ҳудуд атрофида вақти-вақти билан низолар келиб чиқади.

«Ҳуқуқий чалкашлик» Совет давридан бошланган. Томонлар турли ҳужжатларга мурожаат қиладилар, бироқ уларни бугунги кунгача ягона келишувга келтиришмаган.

Томонлар эгалик ҳуқуқини даъво қиладиган яна бир муаммо - бу сув ресурсларини: ичимлик ва суғориш сувини тақсимлаш.

Вазиятни ҳал қилиш учун экспертнинг фикрича, чегара бўйича келишув бўлиши керак. Ҳар давлат ўз аҳолисини у ердан олиб чиқиши керак. Улар чегара чизиғидан маълум масофада жойлашган бўлиши керак. Ва давлатлар ўша фуқароларга тўлиқ товон тўлашлари керак.

«Тўлиқ миқёсли можаро бўлади деб ўйламайман, чунки Тожикистонда ҳозир Афғонистон билан муаммолар бор. Ҳозирги ҳукумат (Толибон) Тожикистон режимига дўстона эмас. Можародан Қирғизистон ҳам фойда кўрмайди. Қолаверса, ҳозир ковиддан кейинги давр, пул етишмаяпти, бюджет тақчиллик билан шаклланяпти. Армияни таъминлаш қийин. Ўйлайманки, можаро дипломатик ва сиёсий жиҳатдан ҳал бўлади. Шунингдек, геосиёсий муҳит ҳам бунга ҳисса қўшади. Жумладан, Қирғизистон ва Тожикистонни ўз ичига олган КХШТ давлатлари дипломатик иштирок этишади, президентлар, хавфсизлик хизматлари раислари ҳисобидан бу можарони ҳал қилишга ҳаракат қиладилар», - дея хулоса қилди Болат Ауелбеков.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар