Кира Данилова Астанада оғир атлетика бўйича Осиё чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Кира Данилова Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чемпион бўлди.

Кира Данилова
Фото: ҚР МОҚ

Қитъа миқёсидаги мусобақада аёллар ўртасида 69 кг вазн тоифасида Қооғистон терма жамоаси иккита медални қўлга киритди. Қозоғистонлик Кира Данилова бирлашган баҳсларда 198 (87+111) кг тош кўтарди. София Шалгина 175 (82+93) кг натижа билан кучли учликдан жой олди.

Ўзбекистонлик Динура Холдорова иккинчи ўринни эгаллади. У бирлашган баҳсларда 186 (81+105) кг тош кўтарди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик оғир атлетикачи Алихан Аскербай Астана шаҳрида ўтказилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган эди.

Ксения Прозорова терма жамоа саватига иккита медал қўшиб қўйди. У 17 ёшгача бўлганлар тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида кумуш медал соҳибига айланди.

48 килограммгача бўлган вазн тоифасида (“А” гуруҳи) баҳсларда иштирок этган Снежана Қашқарова даст кўтаришда 69 килограммни кўтариб, бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, чемпионат 4-10 июль кунлари Qazaqstan спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Қитъа миқёсидаги мусобақага Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Вьетнам, Таиланд, Жанубий Корея, Қувайт ва бошқа 25 Осиё давлатидан 300 нафардан ортиқ спортчи ташриф буюрди.

Сўнгги хабарлар