14:21, 23 Декабрь 2025 | GMT +5
Kinder маҳсулотларида хавфли моддалар борлиги ростми
ASTANA. Kazinform — ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси ижтимоий тармоқларда Kinder маҳсулотларида хавфли моддалар борлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатилаётганини маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқларда Kinder маҳсулоти таркибида хавфли моддалар борлиги ҳақида маълумот тарқалмоқда. Шуни маълум қиламизки, ушбу маълумот эскирган ва 2016 йилга тегишли», — дейилади вазирлик хабарида.
Ушбу масала бўйича ЕОИИ ваколатли органлари ўз вақтида текширув ўтказдилар, натижада қонун бузилиши ҳолатлари тасдиқланмади.
«Ҳозирда ушбу маҳсулот бўйича жамоатчиликдан ҳеч қандай шикоят ёки мурожаатлар қайд этилмаган. Фақат расмий ва тасдиқланган маълумот манбаларига ишонишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.