Киевда Германия элчихонаси қайта очилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Киевдаги Германия элчихонаси қайта очилади. Бу ҳақда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Украина пойтахтига ташрифи чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.

Анналена Бербок - можаро бошланганидан кейин Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашган Германиянинг юқори лавозимли расмийси.

«Биз Европа ва озод Украинани гуманитар, молиявий, иқтисодий, технологик, сиёсий ва энергетика масалаларида қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Фақат бугун эмас, эртага ва келажакда. Шунинг учун бугун биз Киевдаги оз сонли дипломатлардан иборат Германия элчихонасини қайта очамиз», - деди Германия ташқи ишлар вазири.

Сўнгги хабарлар
telegram