КХШТ кучларининг қўшма ўқув машғулотлари бўлиб ўтади – ҚР Мудофаа вазирлиги

None
NUR-SULTAN. Kazinform – КХШТ Бирлашган штабининг брифинги бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform ҚР Мудофаа вазирлиги расмий сайтига таяниб.

Брифингда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Бирлашган штаби бошлиғи, генерал-полковник Анатолий Сидоров Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бошқарув органлари ва воситаларининг қўшма ўқув машғулотларини ўтказишга тайёрлиги ҳақида маълумот берди.

Видеоконференсалоқа режимида ўтказилган тадбирда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон мудофаа вазирликлари, аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Брифинг иштирокчиларига қўшма тезкор ва жанговар тайёргарлик доирасида режалаштирилган тадбирлар мажмуаси, тадбирларнинг мақсад ва вазифалари, жалб этилган куч ва воситалар, шунингдек, 2022 йилда КХШТ қўшинларининг (коллектив кучлар) қўшма ўқув машғулотларини ўтказиш хусусиятлари ҳақида маълумот берилди.

Сўнгги хабарлар
telegram