Келгуси йилдан Қозоғистонда ўқувчиларни оғир рюкзакдан қутқариш учун планшет тарқатилади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ўқувчилар сумкасини енгиллаштириш учун планшет ижарага олишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

«Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов таклиф қилганидек, «оғир рюкзаклар» ва мактабларда рақамлаштириш даражасини ошириш муаммоларини планшетлар ёрдамида ҳал қилиш мумкин. Планшетлар рақамли дарслик ёки уйда онлайн таълим воситаси сифатида фойдаланишга ижобий таъсир кўрсатади», - деди Б.Мусин Ҳукумат мажлисида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бундай усул бир қатор ривожланган мамлакатлар, жумладан, Буюк Британия, Норвегия, Жанубий Корея ва Туркия мактабларида яхши натижалар берган. Бундан ташқари, у ўқувчиаларга ижодий мавзулар бўйича ўз контентини яратиш имконини беради.

«Ушбу қарор асосида мазкур мамлакатларда ҳудудлар ўртасидаги «рақамли» тенгсизликни камайтириш, ўқувчиларнинг рюкзакларини енгиллаштириш мақсади белгиланди. Биз 2023 йилда 400 мингдан ортиқ биринчи синф ўқувчиларини ижара планшетлари билан таъминлашни таклиф қиламиз», - деди у.

Таклиф этилаётган механизм бир қатор афзалликларга эга.

«Биринчидан, ижара моделидан фойдаланиш тўғридан-тўғри сотиб олиш билан солиштирганда бошланғич синфларда 4 йилга шартнома суммасини ажратиш орқали бюджет юкини камайтиради. Ушбу механизм телефонлар ва планшетларни сотиб олишда одамлар ва корхоналар ўртасида фаол буюртмага эга. Иккинчидан, планшетларни ижарага бериш хизматидан ташқари, ўқувчилар учун махсус тариф бўйича мобил интернет, планшетларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича сервис хизмати ҳам харид қилинган.

Учинчидан, рухсат этилган онлайн ресурслар рўйхати, яъни «оқ интернет» масофадан туриб янгиланади. Энг муҳими, хорижий ишлаб чиқаришга қарамликни камайтириш мақсадида бу механизм фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун мавжуд бўлади», — деди Бағдат Мусин.

Шу билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқаришни 3 босқичга бўлиш тавсия этилади.

«Биринчи босқич мамлакатимизда асосий бутловчи қисмларни йиғиш линиясини ўрнатиш ва ундан мутахассислар тайёрлашни ўз ичига олади. Иккинчи босқичда янги мутахассисларни тайёрлаш учун олий таълим муассасалари ва коллежлар билан синергия зарур. Учинчи босқич планшетлар яратишда амалий фойдаланишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари мажмуасини ўз ичига олади. Бу даврда университет битирувчилари микроелектроника соҳасида янги маҳсулотларни яратишда иштирок этадилар», - деб тушунтирди рақамли ривожланиш вазири.

Фото: wordpress.com

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар