17:58, 19 Декабрь 2022 | GMT +5
Келгуси йилда Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун интернет субсидияланади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикасида келгуси йилда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун интернетни субсидиялаш учун қарийб 1 миллиард тенге сарфланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш босқичида интернет тармоғига киришни истаган қишлоқ хўжалиги корхоналарини субсидиялаш имконини берувчи буйруқ мавжуд. Яъни, агар улар даштда бўлса ва маълум маҳсулотлар ишлаб чиқарса, у ҳолда улар ушбу интернетдан саноат мақсадларида фойдаланишлари учун ҳукуматдан маълум миқдорда субсидия олиш ҳуқуқига эга»
, — деди Бағдат Мусин Парламент Мажлисидаги Ҳукумат соатида.
Вазирнинг таъкидлашича, келаси йили ушбу мақсадлар учун 1 миллиард тенгега яқин маблағ сарфлаш режалаштирилган.
Аввалроқ у мамлакатда алоқа соҳасига сармоя киритиш йил сайин камайиб бораётганини маълум қилган эди.
«Хусусан, берилаётган имтиёзларга қарамай, алоқа соҳасига йўналтирилаётган сармоялар йил сайин камайиб бормоқда. Бугунги кунда бу кўрсаткич 33 фоизга камайган»
, — деди Бағдат Мусин.
Фото:agrilab.ua