Келгуси йилда Қозоғистон бюджети қарийб 18 триллион тенгени ташкил этади

NUR-SULTAN. Kazinform - 2023 йил учун республика бюджети даромадлари 17,8 трлн тенгени ташкил этади. Бу ҳақда Мажлисда «2023-2025 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тақдим этган ҚР молия вазири ўринбосари Татьяна Савельева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
«2023 йилги республика бюджети даромадлари 17,8 триллион тенгени ташкил этади. Нефт даромадларининг улуши аста-секин камайиб бормоқда. Масалан, бу йил у 40,2 фоизни ташкил этган бўлса, 2025 йилга бориб 21,8 фоизгача камаяди. 2023 йилда нефт секторидан олинадиган даромад 1,4 триллион тенгегача камаяди ва 5 триллион тенгени ташкил этади. У пасайишда давом этади»

, - деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, 2023 йилда Миллий жамғармадан кафолатланган трансферт 2,2 триллион тенгени, мақсадли трансферти эса 1 триллион тенгени ташкил этади.

Сўнгги хабарлар