Келгуси йилда Алмати ва Туркистонда янги теннис марказлари очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Келгуси йилда Алмати ва Туркистонда янги теннис марказлари очилади. Бу ҳақда Қозоғистон теннис федерацияси президенти Болат Утемуратов йил якунларига бағишланган йиғилишда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон теннис федерациясининг маълум қилишича, Болат Утемуратов жорий йил қозоғистонлик теннис учун жуда муваффақиятли бўлганини, 2022 йилда эса ҳудудларга алоҳида эътибор қаратишини айтди.

Унга кўра, Тараз, Орал, Чимкент, Алмати ва Нур-Султан шаҳарларида янги теннис марказларини қуриш ҳам режалаштирилган.

«Ҳар бир ҳудуд ўзининг етакчи уйичиларини келгуси йилда камида 8 та миллий ва 5-6 та халқаро турнирларда иштирок этишини таъминлаши керак. Ҳар бир ёш тоифаси учун ҳудудда камида иккита мусобақа ташкил этилиши керак. Ҳамма жойда сифатли «спорт пирамидаси»ни яратиш учун 5-7 ёшли болаларни танлаш керак. Барча соҳаларда фаолият юритаётган теннис марказлари инфратузилмаси, теннис кортларини таъмирлаш ва ёритиш каби масалалар бир йил ичида тўлиқ ҳал этилиши керак. Федерация томонидан зарур ёрдам кўрсатилади», - деди Б.Утемуратов.


Муаллиф: Елжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар