Келгуси ўн йилда Чимкент аҳолиси 2 миллионга етади

SHYMKENT. Кazinform – Чимкент – Қозоғистондаги учта мегаполисдан бири. Бу ерда мамлакатдаги иккинчи йирик агломерация шаклланиб бормоқда.

а
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Шаҳар 2018 йил 19 июнга қадар Жанубий Қозоғистон вилоятининг маркази бўлган.

Шундан сўнг вилоят маъмурий маркази Чимкентдан Туркистонга кўчирилди. Чимкент эса республика аҳамиятидаги шаҳар мақомини олди.

Ҳозирги кунда Чимкентда 1 200 000 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қозоғистоннинг бошқа шаҳарлари билан солиштирилганда аҳоли сони бўйича 3-ўринда туради. Шу билан бирга, Чимкент мамлакатнинг асосий саноат, савдо ва маданият марказларидан бири саналади.

люди парк адамдар саябақ
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

2020 йили Чимкент МДҲнинг маданий пойтахти мақомини олган. Ҳозирги вақтда шаҳар 5 маъмурий туманга бўлинган: Абай, Енбекши, Ал-Фараби, Қаратау ва Туран туманлари.

Жуғрофий жиҳатдан Чимкент Қозоғистоннинг жанубий қисмда жойлашган бўлиб, Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан бор-йўғи 124 км узоқликда жойлашган.

Бу ерда йиллик ўртача ҳарорат +13°C ни ташкил этади. Ҳудуднинг иқлими яшаш, тадбиркорлик ва туризмни ривожлантириш учун қулай ҳисобланади.

шымкенттің бас жоспары
Фото: primeminister.kz

Аҳоли сони ва миграция

2025 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Чимкент шаҳри аҳолиси 1 258 800 нафарни ташкил этди. Шаҳарни ривожлантириш асосий режасига биноан, 2035 йилга келиб аҳоли сони 1,9 миллионга етади, деб тахмин қилинган.

2025 йил январь ойида Чимкентда 1986 чақалоқ дунёга келди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,1 фоизга камайган.

Шу вақт ичида ўлим ҳолати ҳам 14,8 фоизга камайиб, 408 нафарни ташкил этди.

Кўрсаткичлар пасайганига қарамай, ижобий миграция фарқи кузатилди. Аҳоли сонининг ўсишига асосий ҳиссани ички миграция қўшди – 1023 киши (ўтган йили 2278 киши бўлган). Ташқи миграция 14 кишини ташкил этди, бу эса 2024 йилнинг шу даврига қараганда кўпроқ (ўтган йили 9 киши бўлган).

Бир йил ичида тахминан 22 минг киши Чимкентни доимий яшаш жойи сифатида танлади. Қолаверса, шаҳарда 42 654 нафар чет эл фуқароси вақтинчалик рўйхатдан ўтган, уларнинг 39 418 нафари Ўзбекистондан келган.

Оңтүстіктен солтүстікке қоныс аудару:  Үкіметте жаңа ұсыныстар пысықталады
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Бандлик ва даромад даражаси

2024 йилнинг тўртинчи чораги якунларига кўра, шаҳарда ишсизлар сони 22,5 минг нафарни ташкил этди. Ишсизлик даражаси умумий меҳнат кучининг 4,8 фоизига тенг.

2025 йил 1 март ҳолатига кўра расман рўйхатдан ўтган ишсизлар сони 16 060 нафаргача камайди.

Кичик корхоналар ва ўзини ўзи банд қилганлардан ташқари, ўртача ойлик номинал иш ҳақи 330 193 тенгени ташкил этди. Жон бошига тўғри келувчи ўртача номинал пуллик даромад 141 625 тенгени ташкил этди.

инвест-жоба
Фото: Туркистон вилояти комминикация хизмати

Иқтисодиёт

Шаҳарда 26 684 та кичик ва ўрта тадбиркорлик субъекти (юридик шахс) рўйхатдан ўтган. 2024 йилда умумий ҳудудий маҳсулот 2,9 трлн тенгегача ўсди.

Ишлаб чиқариш соҳасининг улуши умумий ҳудудий маҳсулотнинг 23,1 фоизини, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши эса 70,3 фоизни ташкил этди.

Истеъмол нархлари индекси йил бошидан бери 2,6 фоизга ўсган. Энг кўп ўсиш озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларида кузатилди – 4,8 фоизга қимматлашди. Шунингдек, ноозиқ-овқат товарлар нархи 0,8 фоизга ошди. Аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар 1,8 фоизга қимматлашган.

Саноат соҳасида ҳам қайта ишловчи корхоналарда нархлар ўсиши қайд этилди. Ўтган йил декабрь ва жорий йил февраль кўрсаткичларини таққослаганда, 1,1 фоизга ошганини кўриш мумкин.

Ҳудудда савдо фаолияти ортиб бормоқда. 2025 йил январь-февраль ойларида чакана савдо ҳажми 125,8 миллиард тенгени ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,8 фоизга кўп. Умумий савдо ҳажми ҳам ўсиб, 179,4 миллиард тенгега етди.

базар
Фото: ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги

ЕОИИ билан ўзаро савдо

Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2025 йил январь ойида ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдо ҳажми 30,8 млн долларни ташкил этди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 26,4 фоизга камайган.

Экспорт ҳажми 23,5 фоизга камайиб, 6,3 млн долларни ташкил этди. Импорт ҳам 27,1 фоизга пасайиб, 24,5 млн долларни ташкил қилди.

Иқтисодий ривожланиш стратегияси доирасида Чимкентда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида индустриал зоналар ташкил этилган. Шу асосда 225 миллиард тенгелик 293 та лойиҳа амалга оширилиб, 8 мингдан зиёд иш ўрни яратилди.

2023 йили Чимкентда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида норасмий учрашув бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари ўзаро савдони ривожлантириш, инвестиция жалб этиш ва саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ҳамда транспорт-логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Шымкент
Фото: Мақсат Шағирбай/Kazinform

Молиялаштиришда ўсиш юқори

Чимкентнинг 2025 йил учун бюджет ҳажми 850 миллиард тенгенини ташкил этди. Маблағлар ижтимоий мажбуриятларни бажариш, таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари яратиш, уй-жой-коммунал хўжалиги ва муҳандислик-транспорт инфратузилмасини янгилашга йўналтирилади.

Аҳолига уй-жой сотиб олишда ёрдам бериш учун “уй-жой сертификати” дастурига алоҳида эътибор қаратилади.

Чимкентнинг уч йиллик бюджети қарийб 2 триллион тенгени ташкил этмоқда. У қуйидаги асосий даромад манбалари ҳисобига шаклланади:

  • Солиқ тушумлари – 351,9 миллиард тенге;
  • Солиққа оид бўлмаган тушумлар – 13,1 миллиард тенге;
  • Асосий капитални сотишдан тушган даромад – 19,1 миллиард тенге;
  • Республика бюджети ҳисобидан трансфертлар – 302,1 миллиард тенге.
Экономика, финансы, бюджет, бизнес
Фото: freepik.com

Қурилиш

Бир йил ичида Чимкентда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми 27 фоизга, фойдаланишга топширилган уй-жой ҳажми эса 42 фоизга ошди.

Давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган “Қулай мактаб” миллий лойиҳаси доирасида шаҳарда 28 минг ўқувчига мўлжалланган 18 та янги мактаб қурилиши режалаштирилган.

құрылыс
Фото: Александр Павский/Kazinform

Туризм

Чимкент ўзининг табиий ва тарихий жойларга яқинлиги билан ноёб туристик салоҳиятга эга. Шаҳарда беш юлдузли меҳмонхоналардан тортиб замонавий хостелларгача жойлаштиришнинг турли вариантлари мавжуд.

Чимкентда жами 147 та жойлаштириш муассасаси ва турли меню концепцияларига эга умумий овқатланиш жойлари фаолият юритмоқда.

Шаҳар ва вилоятга ташриф буюрувчилар учун турли йўналишлардаги туристик маршрутлар тайёрланган: фаол дам олиш, зиёрат, спорт, соғломлаштириш ва кўнгилочар туризм.

Visit Shymkent туристик ахборот маркази сайёҳларга ҳудуддаги вақтини самарали ташкил қилишда ёрдам беради.

2024 йилда Чимкентга 387 минг турист келган, бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп. Меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш муассасалари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 8,3 миллиард тенгени ташкил этди.

Президент осмотрел новый терминал аэропорта Шымкента
Фото: Ақорда

Туризм инфратузилмасига инвестициялар ҳажми 73,8 миллиард тенгени ташкил этди. Шаҳар транспорт соҳасида катта ўзгаришларга эришди: янги аэропорт очилди, темир йўл вокзали таъмирланди.

Жами 14,2 миллиард тенге хусусий инвестициялар ҳисобидан 7 та янги меҳмонхона қурилиб, 240 та янги иш ўрни яратилди.

Маданий қадриятлар ва меҳмондўстлик

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкент аҳолисининг самимийлиги ва сахийлиги ҳар доим алоҳида эътиборга молик эканини таъкидлаган эди:

“Чимкент – миллий анъаналарнинг манбаи, бой бешиги. Бу ерда маданият ва миллий одоб-ахлоқнинг энг юксак намуналари уйғунлашган. Каттага ҳурмат, кичикка иззат бу ерда ҳеч қачон ўзгармаган. Шунинг учун ҳам бу гўзал шаҳарнинг аҳолиси Жеруйиқ деб аталган муқаддас заминда яшаяпти, деб ишонч билан айтишим мумкин”, – деган эди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шымкент
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform
Сўнгги хабарлар