Келгуси беш йилда Қозоғистонда 2 млрд дарахт экилади - Президент
Президентнинг сўзларига кўра, ҳозирда 2050 йилгача кам углеродли Қозоғистонни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилмоқда.
- Кўмир ёқилиши натижасида юзага келадиган энергия балансига боғлиқликни камайтириш учун газ ва гидроэнергетикани ривожлантириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш каби асосий устувор вазифаларни ҳал қилишга қаратилган Миллий электр энергиясини ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, келгуси беш йил ичида Қозоғистонда 2 миллиардгача дарахтлар экилади, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
- Оқилона сиёсат ва сармоялар туфайли биз янада глобал яшил иқтисодиётга ўтишимиз мумкин. Ушбу мақсадга эришиш учун хусусий ва давлат секторлари ҳисобидан зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш муҳимдир. Биз «COVID-19 пандемияси даврида ривожланишни молиялаштириш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар этиш» доирасида кўп томонлама ҳаракатларни мувофиқлаштиришни қўллаб-қувватлаймиз, - деди Қозоғистон Президенти.