09:14, 21 Декабрь 2020 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 652 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 652 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 147 236 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 830 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 131 606 нафарга етди.