09:16, 27 Апрель 2021 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 2284 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 2284 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 311 400 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 2494 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 265 940 нафарга етди.