09:18, 17 Март 2021 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 1082 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1082 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 226 767 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 703 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 208 074 нафарга етди.