КBS телеканалида намойиш этилган Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатув рекорд даражада томошабин йиғди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – «Korean Broadcasting System» (KBS) миллий телеканалида «Ўзбекистон, Буюк Ипак йўли бўйлаб вақт саёҳати» номли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Бу ҳақда ЎР Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

1 июлда эфирга узатилган теледастур Кореядаги телетомошабинларнинг 4,8 фоизини қамраб олган. Бу йил бошидан буён КBS миллий телеканалида эфирга узатилган кўрсатувлар қамрови бўйича иккинчи рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Ҳужжатли фильм Ўзбекистон туризм салоҳиятини хорижий давлатларда кенг тарғиб этиш ва сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида июнь ойида тасвирга олинган.

Тасвирга олиш гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида бўлиб, фильмда ўзбек халқининг маданияти ва анъаналари, замонавий туристик инфратузилмаси, миллий таомлари ҳамда меъморий ёдгорликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Сўнгги хабарлар