«ҚазМунайГаз» биринчи чоракда қанча нефть экспорт қилди

None
Очиқ манбалардан олинган фотосурат
ASTANA. Kazinform – «ҚазМунайГаз» миллий компанияси магистраль қувурлар орқали нефть ташиш ҳажмини оширди ва денгиз орқали ташишни қисқартирди. Бу ҳақда акциядорлик жамиятининг 2023 йил биринчи чорагидаги ишлаб чиқариш якунлари тўғрисидаги ҳисоботида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Магистраль қувурлар орқали нефтни ташиш ҳажми 4,5 фоизга ошиб, 16 765 минг тоннага етди. Ҳажмнинг ошишига асосан «ҚазТрансОил» тизими орқали Самара йўналиши бўйича Қашаған нефти ҳажмининг ошиши, шунингдек, Дунга ва Тенгиз конларидан Ақтау портига нефть ташиш ҳажмининг ошиши таъсир кўрсатди», – дейилади хабарда.

Денгиз орқали ташиш 7 фоиздан кўпроққа камайди.

«Денгиз орқали нефть ташишнинг умумий ҳажми 7,7 фоизга ёки 2094 минг тоннага камайди. Бунга қозоғистонлик юк жўнатувчилар томонидан етказиб беришнинг бошқа йўналишларга йўналтирилиши ҳисобига экспорт қилинадиган нефть ҳажмининг камайгани сабаб бўлди.

«ҚазМунайГаз» ва Озарбайжоннинг SOCAR компанияси ўртасида Ақтау-Боку- Жейхан йўналиши бўйича йилига 1,5 миллион тонна нефть транзити тўғрисидаги келишув доирасида 2023 йил апрель ойида «Petromidia» нефтни қайта ишлаш заводи учун Жейхан терминалидан Руминиянинг Констанца порти йўналишида 90 минг тонна миқдоридаги нефтнинг биринчи партияси танкерда ташилади», – дея хабар беради компания.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram