KAZLOGISTICS Қора денгиз портларни четлаб ўтувчи қуруқлик йўналишни таклиф этади

«Латвия билан музокаралар давом этмоқда, латвиялик ҳамкасблар бизни ишонтириб айтишдики, Россия Федерациясида рўйхатга олинган кемаларга нисбатан жорий қилинган санкциялар ва чекловлар Қозоғистон транспорт компанияларига умуман алоқаси йўқ», — деди Э.Абсатов.
Қозоғистон юк ташувчиларини Украина ҳудудидан олиб чиқишни таъминлаш, улар учун Польша ва Молдова орқали «яшил йўлак» яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
«Европага юкларни етказиб беришнинг муқобил қуруқлик йўналиши сифатида Қора денгиздаги портларни айланиб ўтиб, Қозоғистоннинг Ақтау ва Қуриқ денгиз портлари имкониятларидан фойдаланишни таклиф қиламиз, сўнгра юклар Озарбайжон, Грузия, Туркия, Болгария, Венгрия ва Ғарбий Европа мамлакатларига олиб кетилиши мумкин. Бу йўналиш узоқроқ, етказиб бериш муддати узоқроқ, нархи қимматроқ, лекин хавфсизроқ эканлиги аниқ», — деди KAZLOGISTICS раҳбари.