Kazinform халқаро ахборот агентлигига 105 йил

ASTANA. Kazinform — Юбилей арафасида махсус тайёрланган “Kazinform. Бизнинг тарихимиз” ҳужжатли фильми, “Kazinform: ҳақиқий хроника” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, агентлик ривожига катта ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланди.

От хроники до цифрового века: Kazinform отмечает 105-летие
Фото: Агибай Аяпбергенов / Kazinform

Бир асрдан ортиқ тарихга эга Kazinform бугун ишончли ахборот манбасига айланди. Агентлик жамоатчилик фикрини шакллантиради, миллий ва жаҳон янгиликларини ҳаққоний равишда етказади.

Агентлик фахрийси Жарилқап Бейсенбайулининг сўзларига кўра, бу санани Қозоғистон ахборот маконининг 105 йиллиги деб ҳам аташ мумкин.

“1920 йиллардан бошлаб, бу қозоқ ахборот маконида алоҳида ўрин тутди. Мамлакат ахборот маконида кўплаб таниқли шахсларни тарбиялаган. Чунки бу вақт ичида кўплаб ёшларнинг эшикларини очиб, қанотларини мустаҳкамлади”, — дейди у.

Grand ceremony celebrates Kazinform News Agency’s 105th anniversary
Photo credit: Agibay Ayapbergenov/Kazinform

Булар қаторида Қасим Шарипов, Жусип Алтайбаев, Кенес Усебаев, Какимжан Қазибаев каби соҳа нуронийларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Қолаверса, куни кеча тақдимоти бўлиб ўтган “Kazinform: ҳақиқий хроника” китобида ҳам бу фуқароларнинг хотиралари ҳам қайд этилган. Лойиҳа раҳбари Владимир Курятов - ушбу китоб ёш авлодга ёрдам бериш воситаси сифатида нашр этилганини таъкидлади.

“Аввало, кўп йиллар давомида тўпланган тажрибамиз билан ўртоқлашмоқчи бўлдик. Шунинг учун, ўтмиш тарихи билан бирга, ҳозирги глобаллашув даврида агентлик нималар билан шуғулланаётгани ҳақида ёздик. Вирусли контент, чуқур таҳлил ва адолатли журналистик тадқиқотларни тайёрлаш учун қандай усуллар зарурлигини ҳам киритдик”, — деди Kazinform ХАА директор ўринбосари.

"Kazinform: ҳақиқий хроника". Бу китобда 105 йиллик тарих ва абадий хотиралар жамланган. Асарнинг ҳар бир саҳифасида жуда чуқур, мингта маъно бор. Агентликнинг ўтмиши ва бугуни тўлиқ ёритилган. Янгиликларни ишлаб чиқиш устахонасининг профессионал сирларини ҳам кўришингиз мумкин.

Шунингдек, тадбир давомида “Kazinform. Бизнинг тарихимиз” номли ҳужжатли фильм томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Фильмни бошидан охиригача ишлаб чиқиш учун уч ой вақт кетди. Фильмда «ҚазРОСТ»дан бошлаб «ҚазАқпарат»гача бўлган тарих тасвирланди.

“Бугунги сана — катта муҳим сана. Бу катта ютуқ, катта масъулият. Чунки Kazinform ривожланишни ва ишлашни давом эттиради. Ахборотни қандай қайта ишлаш, мамлакатимизда, жаҳонда, Марказий Осиёда бўлаётган барча маълумотларни ўз вақтида нашр этиш, ўз архивида сақлаб қўйиш катта масъулият”,— дейди “ҚР Президентининг ТРК” директори ўринбосари Асқар Жалдинов.

Grand ceremony celebrates Kazinform News Agency’s 105th anniversary
Photo credit: Agibay Ayapbergenov/Kazinform
Grand ceremony celebrates Kazinform News Agency’s 105th anniversary
Photo credit: Agibay Ayapbergenov/Kazinform

Шунингдек, халқаро ахборот агентлиги ривожига ҳисса қўшган фуқароларга Президент номидан ташаккурномалар топширилди.

От хроники до цифрового века: Kazinform отмечает 105-летие
Фото: Акорда
Grand ceremony celebrates Kazinform News Agency’s 105th anniversary
Photo credit: Akorda

Айтиш жоизки, бугунги кунда Kazinform 100 дан ортиқ мухбирга эга. 6 та таҳририят долзарб мавзуларни ёритиб, ахборот тарқатади. Шунингдек, у дунёнинг 11 та жойида ўз мухбирларига эга. Шунингдек, 40 дан ортиқ давлат билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган.

Сўнгги хабарлар