«Қазгидромет»: Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиб, совуқ бўлади

ASTANA. Kazinform – 9 январ куни Атлантика циклони ва атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида қор ёғади, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.
None

«Қазидромет» томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 9 январ куни республиканинг шарқи ва жануби-шарқида кучли ёмғир, аралаш ёмғир (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, мамлакат жанубдаги тоғли ҳудудларда кучли қор ёғиши мумкин.

Фақат мамлакат ғарбида кун ёмғирсиз, лекин аёзли бўлади. Совуқ арктик антициклон таъсирида Қозоғистон Республикасининг ғарбий, шимоли-ғарбий, шимоли ва жанубида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди.

Мамлакат бўйлаб кучли шамол эсиши, бўрон бўлиши, яхвонлик, туман тушиши мумкин.


Сўнгги хабарлар